locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья: «Ўзимни яхши ҳис қила бошладим, бироқ пайшанба куниги баҳсга тайёр бўламанми ёки йўқ — буни вақт кўрсатади»

«Барселона» вингери «Атлетико»га қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» жамоаси вингери Рафинья Диас Испания Кубоги яримфинали доирасидаги «Атлетико»га қарши учрашув олдидан ўзининг жисмоний ҳолати ва майдонга тушиш эҳтимоли ҳақида тўхталиб ўтди. Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида бразилиялик футболчи тикланиш жараёни босқичма-босқич давом этаётганини маълум қилди.

«Ўзимни яхши ҳис қила бошладим, бироқ пайшанба куниги баҳсга тайёр бўламанми ёки йўқ — буни вақт кўрсатади. Жароҳатлар кутилмаган бўлишини барчамиз биламиз, шунинг учун биоз кутишга тўғри келади. Тўғрисини айтаман, жамоани жуда соғиндим», — дея таъкидлади Рафинья.

29 ёшли футболчи жароҳати сабабли каталонияликларнинг сўнгги икки ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шунингга қарамай, у жорий мавсумда жамоасининг ҳужумдаги энг хавфли қуролларидан бири бўлиб турибди. Рафинья мавсум давомида 22 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги дастлабки яримфинал баҳси 12 феврал, пайшанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг