Рафинья «Жирона»га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин
«Барселона» вингери Рафинья Испания Ла Лигасининг 24-тури доирасидаги «Жирона»га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ҳужумчи Маркус Рэшфорд ушбу баҳсни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Учрашув 16 февралдан 17 февралга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.
Нашр маълумотига кўра, «кўк-анорранглилар»нинг бразилиялик футболчиси асосий таркиб билан машғулотларга киришган. Шунга қарамай, унинг мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаши сўроқ остида. Рэшфорд эса чап тиззасидаги ноқулайлик сабабли ўйинда иштирок эта олмайди.
29 ёшли бразилиялик футболчи жароҳати сабабли охирги учта ўйинни ўтказиб юбoрган эди. Жорий мавсумда у 22 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.