Рафинья жароҳати сабаб сафдан чиқди
Клуб бу хабарни тасдиқлади.
ФОТО: Getty images
Бразилия терма жамоаси ва “Барселона” клуби етакчиси Рафинья жароҳати туфайли жамоасининг “Альбасете”га қарши Испания кубоги чорак финал учрашувида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, футболчининг ўнг сон мушагининг чўзилиши ташхиси қўйилган. Эҳтиёт чораси сифатида Рафинья кубок баҳсини ўтказиб юборади ва бир ҳафталик тикланиш даврини ўтайди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Рафинья “Барселона” сафида барча мусобақаларда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист