locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья “Ўргимчак одам” услубидаги гол нишонлашини изоҳлади

Рафиньянг сўзларига кўра, у голни айнан ўғли учун шу тарзда нишонлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья “Элче”га қарши учрашувда гол урганидан кейинг “Ўргимчак одам” услубида нишонлагани сабабини тушунтирди.

Бразилиялик футболчи бу ҳаракати орқали “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Хулиан Алваресга ишора қилмаганини айтди. Рафиньянг сўзларига кўра, у голни айнан ўғли учун шу тарзда нишонлаган.

Рафинья “Элче” устидан 5:0 ҳисобидаги ғалабада иккита гол урди. Учрашувда “Барселона” янги мавсумни ишончли тарзда бошлади.

Аввалроқ Рафиньянг нишонлаши Алваресга ишора сифатида талқин қилинган эди. Аргентиналик ҳужумчи “Ўргимчак” лақаби билан танилган ва голларини айнан шу қаҳрамон услубида нишонлаши билан машҳур.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг