locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья: «Охирги ўйиндан кейин чарчаганим рост, бу табиий ҳол, чунки у жуда оғир баҳс эди»

«Барселона» ҳужумчиси «Ньюкасл»га қарши ўйин олдидан ўз ҳолати ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» вингери Рафинья Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Ньюкасл»га қарши бўлажак учрашув олдидан жисмоний ҳолати борасида фикрларини билдирди.

Фабрицио Романонинг хабар беришича, бразилиялик футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда:

«Мен баъзи жамоадошларим каби чарчаб қолганим йўқ. Кичик жароҳатим сабабли тикланиш жараёнида бўлганим учун дам олишга вақтим етарли эди. Охирги ўйиндан кейин чарчаганим рост, бу табиий ҳол, чунки у жуда оғир баҳс эди».

Эслатиб ўтамиз, «Барселона»нинг «Атлетик Бильбао»га қарши ўйинида (1:0) Рафинья захирадан майдонга тушиб, 62-дақиқада Маркус Рэшфордни алмаштирганди.

«Барселона» ва «Ньюкасл» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси учрашуви 10 март куни Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг