locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья Норвегияга қарши ўйинни ўтказиб юборади – Globo

Шу сабабли мутахассислар унинг майдонга қайтишига шошилмасликка қарор қилишган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рафинья Норвегияга қарши ўйинни ўтказиб юборади – Globo
ФОТО: Getty images

Бразилия терма жамоаси вингери Рафинья 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Норвегияга қарши баҳсда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Globo нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчи Гаитига қарши учрашувда олган мушак жароҳатидан ҳали тўлиқ тикланмаган. Рафинья ҳозирча терма жамоанинг умумий машғулотларига қайтмаган.

Бразилия терма жамоаси тиббий штаби футболчининг соғлиғини хавф остига қўйишни истамаяпти. Шу сабабли мутахассислар унинг майдонга қайтишига шошилмасликка қарор қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия 1/16 финалда Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўл олган эди. Энди «селесао» чорак финал йўлланмаси учун Норвегия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг