locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья: «Мен ҳар доим энг яхши формамга қайтишга интиламан»

«Барселона» ҳужумчиси танқидларга жавоб берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Рафинья жорий мавсумдаги ўйини борасидаги танқидларга муносабат билдирди. Каталонияликлар сўнгги учрашувда «Овьедо»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва ушбу баҳсда Рафинья гол муаллифи бўлди.

«13 та ўйинда саккизта гол урган бўлсам, сиз ҳали ҳам мени ўтган мавсумдаги даражада эмас деб ҳисоблайсизми? Мен ҳар доим ўзимнинг энг яхши формамга қайтишга интиламан», — дея Рафиньянинг сўзларини келтиради Barca Blaugranes.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Рафинья 13 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол ва учта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бразилиялик футболчи 2022 йилдан буён «Барселона» сафида тўп суриб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг