Рафинья «Барселона»дан икки баравар маош талаб қилмоқда
«Барселона» вингери Рафинья клуб билан янги меҳнат шартномаси борасида музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи маошини икки баравар оширишни талаб қилмоқда. Агар «Барселона» футболчининг шартларига рози бўлмаса, Рафиньянинг бошқа вариантлари ҳам бор.
Қайд этилишича, бразилиялик футболчининг хизматларига «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Ал-Ҳилол» клублари қизиқиш билдирмоқда. Ушбу жамоалар Рафиньяга «Барселона»дагидан юқорироқ маош таклиф қилишга тайёр.
Рафиньянинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда у Испания чемпионатида самарали ўйин кўрсатмоқда. У ҳисобида 9 та гол ва 3 та голли узатма бор.