Рафинья “Барселона” машғулотини ўтказиб юборди
“Барселона”нинг бразилиялик ҳужумчиси Рафинья жамоанинг навбатдаги машғулотида иштирок этмади. Футболчининг Испания чемпионатида “Хетафе”га қарши бўлиб ўтадиган учрашувдаги иштироки сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Алекс Пинателга таяниб, Barca Universal нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 29 ёшли футболчи 8-октябрь, пайшанба куни “Барселона”нинг умумий машғулотларида қатнашмаган. Бироқ унинг “Хетафе”га қарши учрашувда майдонга тушиш эҳтимоли ҳозирча истисно қилинмаган. Бразилиялик ҳужумчи 9-октябрь куни тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган.
Аввалроқ Рафинья тиззасидаги ноқулайлик сабаб Бразилия терма жамоаси ихтиёрини муддатидан олдин тарк этганди. Каталония клуби футболчининг ҳолатини диққат билан кузатмоқда. Унинг навбатдаги учрашувда иштирок этиши тиббий текширув натижаларига боғлиқ бўлади.
Маълумот учун, Рафинья 2026/27-йилги мавсумда “Барселона” сафида барча мусобақаларда 8 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган. Каталонияликлар 10-октябрь куни Ла Лига доирасида “Хетафе”ни қабул қилади.