locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафаэл Надал Ламин Ямалга ҳаётий маслаҳат берди

Сўнгги вақтларда испаниялик футболчига нисбатан танқидлар кучайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рафаэл Надал Ламин Ямалга ҳаётий маслаҳат берди
ФОТО: Getty Images

Ўтган йили фаолиятини якунлаган афсонавий теннисчи Рафаэл Надал «Барселона» ва Испания миллий жамоасининг 18 ёшли суперистеъдоди Ламин Ямалга муҳим маслаҳат берди.

Movistar+нинг «Universo Valdano» дастурига берган интервьюсида у жаҳон футболининг энг ёрқин ёш юлдузларидан бирига қандай тавсия беришини айтиб ўтди.

Надалнинг сўзларини Mundo Deportivo қуйидагича келтиради:

«Унга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлган одамлар ёнида бўлиши муҳим. Шунингдек, муваффақиятли спортчилар эшитишни ёқтирмайдиган гапларни ҳам қабул қила олиш даражасида доно бўлиши керак».

Собиқ теннисчининг таъкидлашича, Ямал атрофида унга фақат яхшилик тилайдиган ва керак бўлса, ёқимсиз бўлса-да, ҳақиқатни айта оладиган одамлар бўлиши зарур.

Надал, шунингдек, дунёнинг энг муҳокама қилинаётган ёш футболчиларидан бири учун ортиб бораётган машҳурлик ва медиа босимига қарамай, «ерда қолиш ва ҳақиқатдан узоқлашмаслик» энг муҳим омил эканини урғулади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг