locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафаэль Маркес Мексика терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Томонлар ўртасида тўрт йиллик шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мексика футбол федерацияси Рафаэль Маркесни миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимига тайинланганини расман эълон қилди. 47 ёшли мутахассис билан тузилган келишув 2030 йилга қадар мўлжалланган. Маркес ушбу лавозимда Жаҳон чемпионати — 2026 даги муваффақиятсизликдан сўнг жамоани тарк этган Хавьер Агирренинг ўрнини эгаллади.

Рафаэль Маркес 2024 йилнинг июль ойида Агирренинг ёрдамчиси сифатида миллий терма жамоа мураббийлар штабига қўшилган эди. Бунгача у «Барселона Б» жамоасида фаолият олиб борган. Футболчилик фаолияти давомида мексикалик ҳимоячи «Атлас», «Монпелье», «Барселона», «Нью-Йорк Ред Буллз» ва «Верона» каби клубларда тўп сурган. Мексика терма жамоаси сафида 148 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган ҳамда бешта жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Маълумот учун, Мексика терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида нимчорак финалга қадар етиб бориб, 1/8 финал босқичида Англия термасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг