Рафаэл Леау АПЛга кўчиб ўтиши мумкин — манба
«Милан» клубининг португалиялик вингери Рафаэл Леау Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин. «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари Милан жамоаси ҳамда Португалия терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси бўйича сўров юбОрган. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Леау «россонерилар» раҳбариятини ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирган ва бу ҳолат ҳар иккала инглиз клубининг эътиборини тортган. Ҳозирча «Милан» ва салоҳиятли харидорлар ўртасида расмий музокаралар олиб борилгани йўқ. Шунга қарамай, «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» португалиялик футболчи атрофидаги вазият ривожини диққат билан кузатиб боришмоқда.
Жорий мавсумда Леау «Милан» сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг айни пайтдаги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади, «россонерилар» билан амалдаги шартномаси эса 2028 йилгача мўлжалланган.