locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафаэль Бенитес фаолиятини Греция чемпионатида давом эттириши мумкин

Испаниялик мутахассисга 2,5 йиллик шартнома ва йилига 5 миллион евро миқдорида маош таклиф этилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рафаэль Бенитес фаолиятини Греция чемпионатида давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль», «Наполи» ва бир қатор бошқа клубларни бошқарган испаниялик мутахассис Рафаэль Бенитес «Панатинаикос» бош мураббийи этиб тайинланишига яқин турибди. Бу ҳақда Sport24.gr нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 65 ёшли мутахассис ҳозирда Афинада бўлиб, клуб соҳиби ва президенти Яннис Алафузос билан музокаралар олиб бормоқда. Томонлар шартноманинг якуний тафсилотларини муҳокама қилаётгани айтилмоқда.

Бенитесга 2,5 йиллик шартнома ва йилига 5 миллион евро миқдорида маош таклиф этилган. Ҳозирча фақат расмий ҳужжатларни имзолаш масаласи қолган.

Эслатиб ўтамиз, Бенитеснинг сўнгги ишлаган жамоаси «Сельта» бўлиб, у бу клубни 2023 йилнинг июлидан 2024 йилнинг мартигача бошқарган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг