locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рабйо Модрич ҳақида: «40 ёшда ҳам ҳар куни ўйнашга бўлган иштиёқи мени ҳайратга солади»

«Милан» яримҳимоячиси хорват юлдузи ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рабйо Модрич ҳақида: «40 ёшда ҳам ҳар куни ўйнашга бўлган иштиёқи мени ҳайратга солади»
ФОТО: Getty Images

«Милан» яримҳимоячиси Адриен Рабйо жорий мавсумда бирга тўп суриб келаётган жамоадоши Лука Модрич ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

«У жуда содда инсон ва футболни боладек яхши кўради. Марказда у билан ёнма-ён ўйнаш илк кунданоқ менга жуда қулай бўлди. Чунки у жуда юқори маҳорат, ажойиб ўйин тафаккури ва тўп билан ишлаш маданиятига эга. Шунингдек, у прессингда, югуришда ва зарурат туғилганда ҳужумдаги ҳал қилувчи вазиятларда ҳам катта ҳисса қўшади.

У фавқулодда футболчи. Энг кўп мени ҳайратга соладигани — 40 ёшда ҳам ҳар куни ўйнашга бўлган иштиёқи. Мен унга жуда қўйил қоламан. Умид қиламанки, унинг ёшига етганимда мен ҳам шундай иштиёқни сақлаб қоламан», — дейди Рабйо.

Маълумот учун, Лука Модрич 2025 йил 14 июль куни «Милан»га эркин агент сифатида қўшилган. Унинг шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган бўлиб, яна бир йилга узайтириш опциясини ўз ичига олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг