\"Пумас\" Рэмзининг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради.
“Пумас” 34 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини эълон қилди.
Уэлслик футболчи сўнгги икки мавсумни “Кардифф Сити”да ўтказганди. У Чемпионшипда 21 ўйинда 3 та гол урди, ўтган мавсумда атиги 8 та баҳсда майдонга тушди.
Рэмзи “Арсенал” тарбияланувчиси саналади. Шунингдек, у “Ювентус”, “Рейнжерс” ва “Ницца” каби клубларда ҳам ўйнаган.
Маълумот ўрнида, “Пумас” ўтган мавсумда Мексика чемпионатида 4-ўринни эгаллаб, плей-офф баҳслари орқали финалгача борган ва якунда “Монтеррей”га (0:2) имкониятни бой берганди.
Баҳром Бобонов
Редактор