ПСЖнинг жароҳат олган футболчилари жамоани қўллаб-қувватлаш учун Мюнхенга боришади
ПСЖ клубининг жароҳатланган аъзолари — ҳимоячи Ашраф Ҳакими, дарвозабон Люка Шевалье ва ҳужумчи Кентен Нджанту Чемпионлар Лигаси яримфинали доирасидаги «Бавария»га қарши жавоб ўйинида иштирок этиш учун Мюнхенга йўл олишади. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув Франция клубининг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Жавоб баҳси эртага, 6 май куни бўлиб ўтади.
Манба берган маълумотларга кўра, футболчилар ўз жамоадошларини қўллаб-қувватлаш мақсадида чоршанба куни Париждан Мюнхенга учиб кетишади.
Маълумот ўрнида, Ашраф Ҳакими Чемпионлар Лигаси яримфиналининг биринчи баҳсида тизза ости пайини жароҳатлаб олган эди. Кейинчалик, машғулотлар вақтида Шевалье ҳам худди шундай жароҳат олгани маълум бўлди. Нджанту эса 2025 йилнинг декабрь ойидан буён айнан шу турдаги жароҳат сабабли майдонга туша олмаяпти.