locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ»нинг олти нафар футболчиси «Барселона»га қарши ўйнамайди

"Барселона" - "ПСЖ" учрашуви 1 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ»нинг олти нафар футболчиси «Барселона»га қарши ўйнамайди
ФОТО: Getty images

“ПСЖ”да йўқотишлар давом этмоқда.

Шанба куни Франция чемпионати доирасида “Осер”га (2:0) баҳсда Витинья ва Хвича Кварацхелия ҳам жароҳат олиб, сафдан чиқди.

Бундан ташқари, “Барселона”га қарши кечадиган Чемпионлар лигаси 2-тури олдидан «ПСЖ» сафида бир қатор ўйинчилар майдонга тушмайди.

Усмон Дембеле, Маркиньос бу баҳсни ўтказиб юбориши деярли аниқ. Фабиан Руис ва Дезире Дуэнинг майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "ПСЖ" учрашуви 1 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг