«ПСЖ»да ким асосий дарвозабон бўлиши маълум
Фото: Getty Images
Люка Шевалье "ПСЖ"нинг асосий дарвозабони вазифасини бажаради.
Бир неча кун олдин 23 ёшли дарвозабон "Лилл"дан 40+15 миллион еврога сотиб олинди.
Жанлуиджи Доннарумманинг "ПСЖ"нинг "Тоттенхэм"га қарши Европа Суперкубоги ўйини таркибига киритилмагани маълум бўлганди.
Хабар қилинишича, италиялик футболчи 2026 йилда тугайдиган шартномани узайтирмаслигини маълум қилган. Бу ёзда жамоани тарк этиш эҳтимоли бор.
Доннарумма ҳозирда бир нечта жамоалар билан музокара ўтказмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор