ПСЖ Зион Сузуки трансферини тезлаштирмоқда
Сузуки 2026 йилги жаҳон чемпионатида Япония терма жамоаси сафида тўртта учрашув ўтказиб, бешта гол ўтказиб юборган.
Фото: Getty Images
ПСЖ “Парма” дарвозабони Зион Сузукини ўз сафига қўшиш бўйича ҳаракатларини кучайтирди. Париж клуби 23 ёшли япон футболчиси учун таклифини 33 миллион еврога оширган ва трансферни имкони борича тезроқ якунлашни режалаштирмоқда.
Фабрицио Романо маълумотига кўра, Сузукининг ўзи ҳам асосий таркибдан жой кафолатланмаганига қарамай, ПСЖга ўтишни истамоқда. Парижликлар ушбу трансфер учун Англия Премьер-лигаси клубларини ҳам ортда қолдирмоқда.
Сузуки 2026 йилги жаҳон чемпионатида Япония терма жамоаси сафида тўртта учрашув ўтказиб, бешта гол ўтказиб юборган. У А Серияда эса 57 та баҳсда майдонга тушган.
Насрулло Каримов
Журналист