«ПСЖ» жорий мавсум тўрттадан гол урилган ўйинлар сони бўйича топ-5да етакчилик қилмоқда
«ПСЖ» Франция кубоги 1/32 финалида «Вандея Фонтене» устидан 4:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг 2025 йил давомида барча мусобақаларда камида тўрттадан гол урилган ўйинлар сонини 22 тага етказди. Бу ҳақда Opta таҳлилий портали хабар берди.
Мазкур кўрсаткич бўйича «ПСЖ» Европанинг топ-5 лигаси клублари орасида етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда 19 та шундай ўйин билан «Барселона» жойлашган бўлса, ундан кейинги поғонани Мюнхеннинг «Бавария» клуби 16 та учрашув билан эгаллаб турибди.
«Манчестер Сити» 11 та баҳсда тўрт ва ундан ортиқ гол урган, «Марсель» ҳамда Мадриднинг «Атлетико» клублари эса рўйхатни 10 тадан ўйин билан якунлаган.
Франция Лигасининг 16-туридан сўнг «ПСЖ» турнир жадвалида 36 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Ланс»дан фарқ атиги бир очкони ташкил этади. Европа Чемпионлар лигаси турнир жадвалида эса парижликлар 13 очко билан учинчи поғонадан жой олган.