locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Жоау Невеш билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди

Томонлар ўртасида 2030 йилга қадар мўлжалланган янги келишув имзоланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«ПСЖ» 21 ёшли португалиялик яримҳимоячиси Жоау Невеш билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича тўлиқ келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Янги меҳнат шартномасига кўра, футболчининг маоши сезиларли даражада оширилади ва келишув 2030 йил июнига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Жоау Невеш 2024 йилнинг ёзида Португалиянинг «Бенфика» клубидан Париж жамоасига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда иқтидорли яримҳимоячи «ПСЖ» сафида барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, айни дамда португалиялик футболчининг трансфер қиймати 110 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг