locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Забарний трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» Забарний трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images

“ПСЖ” клуби “Борнмут”дан марказий ҳимоячи Илья Забарнийни ўз сафига қўшиб олди.

Парижликлар украиналик 22 ёшли футболчи учун 63 миллион евро тўлашди. Яна 4 миллион евро бонуслар бор. Шартнома 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Забарний ўтган мавсумда “олчалар” сафида АПЛ доирасида 36 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган. Шунингдек, у 4 та сариқ ва 1 та қизил карточка ҳам олган.

Ҳимоячи “Динамо К” тарбияланувчиси саналади. “Борнмут” уни 2023 йилда 22,7 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг