locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» ёзда «Бавария»дан Олисени сотиб олмоқчи — L'Equipe

Футболчининг бозор қиймати 150 млн еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» ёзда «Бавария»дан Олисени сотиб олмоқчи — L'Equipe
ФОТО: Getty images

«ПСЖ» шу ёзда «Бавария» қанот ҳужумчиси Майкл Олисени сотиб олишни истамоқда. Бу ҳақда L'Equipe хабар бермоқда.

Манбага кўра, Париж клуби франциялик вингерни ўз сафига қўшилишга кўндира олишига ишонмоқда. Молиявий омил «ПСЖ» учун тўсиқ бўлмайди. Бундан ташқари, ҳужумчи Брэдли Барколанинг эҳтимолий кетиши Олисе трансферининг амалга ошишига ёрдам бериши мумкин.
Ўтган мавсумда Олисе барча турнирлардаги 52 та учрашувда иштирок этиб, 22 та гол ва 31 та самарали узатма билан ажралиб турди.

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 150 млн еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг