«ПСЖ» ярим ҳимоячиси «Реал Сосьедад»га ўтиши мумкин – Романо
Фото: Getty Images
"Реал Сосьедад" "ПСЖ" марказий ярим ҳимоячиси Карлос Солерга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда клублар музокаралар олиб бормоқда. Томонлар яқин орада келишувга эришиши мумкин.
Солер 2022 йилнинг кузида "Валенсия"дан "ПСЖ"га ўтганди. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумни "Вест Хем"да ижара асосида ўтказди.
Футболчининг парижликлар клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 18 миллион еврони ташкил қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист