locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ янги дарвозабон трансферига келишиб олди

23 ёшли дарвозабон учун ПСЖ 35 миллион евро тўлаши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Пари Сен-Жермен” “Парма”нинг япониялик дарвозабони Зион Сузуки трансфери бўйича келишувга эришди.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, томонлар трансфернинг барча шартларини келишиб олган. 23 ёшли дарвозабон учун ПСЖ 35 миллион евро тўлаши кутилмоқда.

Бироқ парижликлар Сузукини дарҳол асосий таркибда олиб қолишни режалаштирмаяпти. Клуб унга мунтазам ўйин амалиёти бериш мақсадида футболчини ижара асосида бошқа жамоага юборишни истамоқда.

Ҳозирча Сузуки учун асосий даъвогар сифатида “Ювентус” тилга олинмоқда. Турин клуби япониялик дарвозабонни ижара асосида ўз сафида кўриш истагида.

Ўтган мавсум Сузуки “Парма” сафида барча мусобақаларда 22 та учрашув ўтказиб, 30 та гол ўтказиб юборган ва 6 та ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг