«ПСЖ» Ямал учун рекорд даражадаги маблағ сарфлашга тайёр
«ПСЖ» «Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямалга қизиқиш билдирмоқда. Goal.com нашрининг хабар беришича, парижликлар футболчи учун рекорд даражадаги трансферни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ямалнинг «Барселона» билан тузган амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, унда 1 миллиард долларлик товон пули банди мавжуд. Шунингдек, «ПСЖ» раҳбарияти 2017 йилда Неймар учун тўланган 257 миллион доллар миқдоридаги тарихий суммани ҳам ортда қолдирувчи таклифни тайёрлашга тайёр экани айтилмоқда.
Хабар қилинишича, парижликлар футболчини қўлга киритиш борасида дастлабки музокараларни ўтказган, бироқ клуб расмийлари ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф бўлмаганини таъкидлашмоқда. ОАВ маълумотига кўра, келишув суммаси 277 миллион долларгача етиши мумкин.
Маълумот учун, Ямал жорий мавсум «Барселона» сафида жами 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 200 миллион еврога баҳоланмоқда.