locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Ямал трансфери учун қанча тўламоқчи?

Парижликлар Ламин учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» Ямал трансфери учун қанча тўламоқчи?
ФОТО: Getty images

“Барселона” вингери Ламин Ямал футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланиши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар берди.

Қайд этилишича, “ПСЖ” 18 ёшли футболчи учун 230 миллион евро тўлашга тайёр. Агар томонлар келишувга эришса, бу трансфер футбол тарихидаги энг қиммат битимга айланади.

Ҳозирча Неймарнинг “Барселона”дан “ПСЖ”га 222 миллион евро эвазига ўтиши энг қиммат трансфер ҳисобланади.

Жорий мавсум Ямал барча мусобақалар доирасида 5 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt футболчининг қийматини 200 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг