ПСЖ XXI асрда календар йилда трофейлар бўйича «Барселона» ва «Бавария» натижасини такрорлади
Луис Энрике жамоаси йилни ажойиб тарзда ўтказди.
ФОТО: Getty images
Франциянинг “ПСЖ” жамоаси XXI асрда календар йилда олтита совринни қўлга киритган учинчи эркаклар футбол клуби бўлди, деб хабар беради Squawka.
17 декабрь куни парижликлар россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг пенальтилар сериясидаги тўртта сэйви туфайли Қитъаларо кубогида “Фламенго”ни мағлуб этишди (1:1, 2:1 пен.).
Бундан олдин, 2025 йилда “ПСЖ” январда якунланган Франция Суперкубоги — 2024, Франция Лига 1, Франция Кубоги, Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубоги совринларини ҳам қўлга киритган эди.
Аввалроқ XXI асрда календар йилда олти кубокни “Барселона” 2009 йилда ва “Бавария” 2020 йилда қўлга киритган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист