«ПСЖ» ва «Марсел» ўртасидаги Франция Суперкубоги Қувайтда бўлиб ўтади
Учрашув 2026 йилнинг 8 январда ўтказилади.
ФОТО: Getty Images
Франция профессионал футбол лигаси (LFP) мамлакат чемпиони «Пари Сен-Жермен» ва кубок соҳиби «Марсел» ўртасидаги Франция Суперкубоги баҳсининг ўтказилиш санаси ҳамда жойини эълон қилди.
Унга кўра, жамоалар 2026 йил 8 январ куни майдонга тушади. Учрашув Қувайт пойтахти Эл-Кувайтдаги «Жабер-эл-Аҳмад» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бошланиш вақти ҳамда ҳакамлар бригадаси кейинроқ маълум қилинади.
Маълумот учун, 2009 йилдан бери Франция Суперкубоги мамлакат ҳудудидан ташқарида ўтказиб келинмоқда. Аввалги мусобақалар Қатар, Исроил, Хитой, Марокаш, АҚШ, Тунис ва Канадада ташкил этилган эди. Энди ушбу рўйхатга Қувайт ҳам қўшилади.
Насрулло Каримов
Журналист