«ПСЖ» ва 4 клуб Салоҳ учун даъвогар
“Ливерпуль” билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” ва Моҳамед Салах ўртасидаги низо деярли бартараф этилди, аммо футболчининг эҳтимолий кетиши ҳақидаги миш-мишлар ҳануз тингани йўқ.
Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, “ПСЖ” мисрлик ҳужумчига ҳали ҳам қизиқиш билдираётган бўлса-да, ҳозирча фақат кузатмоқда — яқин вақт ичида бирор аниқ ҳаракат кутилмаяпти.
“Ювентус” ва “Галатасарай” ҳам Салахга қизиқиш билдирмоқда, шунингдек, саудиялик “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Ҳилол” ҳам "пойга"дан четга чиқмаган.
Transfermarkt сайтида Моҳамед Салахнинг нархи 30 миллион евро деб баҳоланган. 33 ёшли ҳужумчининг “Ливерпуль” билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
Жорий мавсумда у “қизиллар” сафида 20 учрашувда бешта гол уриб, тўрт марта ассистентлик қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист