«ПСЖ» Уильям Пачо билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда
Эквадорлик ҳимоячи 2024 йилнинг ёзидан буён парижликлар сафида ўйнаб келмоқда.
ФОТО: Getty Images
«ПСЖ» клуби 24 ёшли эквадорлик марказий ҳимоячи Уильям Пачо билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда La Parisien нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб спорт директори Луиш Кампуш футболчи билан узоқ муддатли битим имзолашни мақсад қилган. Музокаралар ҳозирча ижобий кетмоқда ва янги шартномани имзолашга ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
Маълумот учун, Пачо 2024 йилнинг август ойида «Айнтрахт»дан «ПСЖ» сафига кўчиб ўтганди. У қисқа вақт ичида ўзини дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида кўрсата олди ва ўтган мавсум парижликлар сафида энг барқарор ўйинчилардан бири бўлди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист