locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Торресни сотиб олмоқчи

Футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
«ПСЖ» Торресни сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

Франциянинг ПСЖ клуби «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Парижликлар испаниялик футболчини Брэдли Баркола жамоани тарк этган тақдирда унинг ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида хабар берди.

Қайд этилишича, француз гранди бош мураббийи Луис Энрике аввал Испания терма жамоасида Торрес билан бирга ишлаган.

Ўтган мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амал қилаётган шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг