locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» тарбияланувчиси фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» тарбияланувчиси фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Ноттингем Форест» ҳужумчиси Арно Калимуендоға Бундеслиганинг «Штутгарт» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sky Germany хабар берди.

Манбага кўра, немис клуби вакиллари футболчининг агентлари билан эҳтимолий трансфер бўйича дастлабки музокараларни бошлаган. Калимуендо ўтган йил ёзида «Ренн»дан 30 миллион евро эвазига «ўрмончилар» сафига қўшилганди.

Маълумот учун, франциялик ҳужумчи «ПСЖ» академиясининг тарбияланувчиси бўлиб, катта футболда ҳам парижликлар сафида ўйнаган.

Шунингдек, унинг фаолиятида «Ланс» клуби ҳам бор. Жорий мавсумда Арно «Ноттингем Форест» учун 9 та ўйинда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлар қайд эта олмади.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 30 миллион еврофни ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг