«ПСЖ» Судзуки учун курашда «Ювентус»дан олдинда
«ПСЖ» клуби «Парма» дарвозабони Дзион Судзукини ўз сафига қўшиб олиш борасида Италиянинг «Ювентус» клубидан устунликка эга бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист ва трансфер инсайдери Санти Ауна маълум қилди.
Манбага кўра, парижликлар 23 ёшли посбон трансфери бўйича музокараларни фаол босқичга олиб чиққан. «ПСЖ» раҳбарияти клуб, футболчи ва унинг вакиллари ўртасида тезроқ келишувга эришиш учун иш олиб бормоқда.
Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, «Парма» ўз дарвозабони учун тахминан 30 миллион евро талаб қилмоқда. Парижликлар эса трансферни амалга оширгач, Судзукини доимий ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубга ижарага беришни режалаштирмоқда.
Дзион 2024 йилдан буён «Парма» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақтгача Италия А Сериясида 57 та учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, Япония миллий терма жамоаси сафида 28 та ўйин ўтказган.