ПСЖ Сион Сузуки трансфери учун Лукаш Шеваледан воз кечишга тайёр
23 ёшли Сузуки 2026-йилги жаҳон чемпионатидаги ишончли ўйинлари орқали Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборини тортди.
Фото: Getty Images
Франциянинг ПСЖ клуби "Парма" дарвозабони Сион Сузуки трансферини амалга ошириш мақсадида дарвозабонлар таркибида ўзгариш қилишга тайёр.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, парижликлар Япония терма жамоаси посбонини асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда. Шу сабабли клуб Лукаш Шевалени сотиб юбориш ёки бошқа вариантларни кўриб чиқишга тайёр.
23 ёшли Сузуки 2026-йилги жаҳон чемпионатидаги ишончли ўйинлари орқали Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборини тортди. Айни пайтда у Италиянинг "Парма" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2029-йилгача мўлжалланган.
Ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишувга эришилгани йўқ, бироқ ПСЖнинг япониялик дарвозабонга бўлган қизиқиши жиддий экани айтилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист