locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ Сафоновни сотиши мумкин

Сафонов ПСЖ сафида 2024-йилдан буён тўп тепмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Пари Сен-Жермен” дарвозабони Матвей Сафонов келаси ёзда Париж клубини тарк этиши мумкин.

L’Équipe нашри маълумотига кўра, ПСЖ яқин вақт ичида “Парма”нинг япониялик дарвозабони Зион Сузукини сотиб олишни режалаштирмоқда. Парижликлар 23 ёшли посбонни трансфер қилганидан сўнг уни дарҳол “Ювентус”га ижарага беришни кўзламоқда.

Режага кўра, Сузуки келаси мавсумдан ПСЖнинг асосий дарвозабонига айланиши мумкин. Агар бу амалга ошса, клуб Матвей Сафонов ёки Люка Шевальедан бирини трансферга қўяди. Якуний қарор янги мавсумда икки дарвозабон ўртасидаги рақобат натижасига қараб қабул қилинади.

Сафонов ПСЖ сафида 2024-йилдан буён тўп тепмоқда. Ўтган мавсумда россиялик дарвозабон барча мусобақаларда 26 та учрашувда қатнашиб, 27 та гол ўтказиб юборган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг