locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Сафоновга яхшиланган шартлар асосида шартномани узайтиришни таклиф қилмоқда — Гурская

Сафоновнинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» Сафоновга яхшиланган шартлар асосида шартномани узайтиришни таклиф қилмоқда — Гурская
ФОТО: Getty images

Футбол агенти Тимур Гурская россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг «Пари Сен-Жермен» билан шартномасини узайтириши мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Голкипер Париж клубида 2024 йилнинг ёзидан буён тўп сурмоқда.

“Билишимча, улар ҳозир унга яхшиланган шартлар асосида шартномани узайтиришни таклиф қиляпти. Яъни, улар унга ишонч билдиришмоқда. Айтишларича, бутун жамоа уни яхши кўради, биласизми? Яъни, муносабатлари яхши. У, кўряпсизми, йигит экан, тилни ўрганиб олибди”, — деди Гурская Fonbet YouTube каналидаги кўрсатувда.

Матвей Сафоновнинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда дарвозабон ҳисобида барча турнирларда клуб сафида 22 та ўйин бор, уларнинг 11 тасида у ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг