locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ сафарда Франция чемпионатининг 5-турида Марселга ютқазди - 0:1

Марсел 9 очко билан олтинчи ўринга кўтарилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ПСЖ сафарда Франция чемпионатининг 5-турида Марселга ютқазди - 0:1
Photo: gettyimages

ПСЖ сафарда Франция чемпионатининг 5-турида Марселга ютқазди - 0:1. Учрашувнинг 5-дақиқаcида мезбонлар ҳимоячиси Найеф Агерд ягона гол муаллифига айланди.

"ПСЖ" 2025/26 йилги мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди ва 12 очко билан Лига 1 турнир жадвалида 2-ўринга тушиб кетди. Парижликлар қўшимча кўрсаткичлар бўйича "Монако"дан орқада қолмоқда.

"Марсел" 9 очко билан олтинчи ўринга кўтарилди.

"Марсел" - "ПСЖ" учрашуви 21 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтиши керак эди, аммо Марселдаги ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилди. Натижада ўйин "Олтин тўп"ни топшириш маросимида бўлиб ўтди, унда 8 нафар парижлик футболчи номзодлар қаторидан жой олди.

Марсел - ПСЖ - 1:0
22 сентябрь, 23:00, «Велодром»
Голлар: Агерд, 5 (1:0)
Марсел: Рули, Балерди, Агерд, Павар, О'Райли, Хейберг, Эмерсон, Веа (Мурило, 78), Гринвуд (Ваз, 89), Пайшан (Обамеянг, 61), Гуири (Надир, 79)
ПСЖ: Шевале, Маркиньос, Пачо (Ли Кан Ин, 64), Забарний, Руис, Витинья, Заир-Эмери (Майулу, 73), Нуну Мендеш, Хакими, Кварацхелия, Рамуш (Мбай, 89)
Огоҳлантиришлар: Павар, 18. Веа, 50. Хейберг, 90

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг