«ПСЖ» Руис билан шартномани узайтиради
Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаргача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
“ПСЖ” ярим ҳимоячиси Фабиан Руис клуб билан шартномасини яқин вақт ичида узайтириши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс хабар берди.
Томонлар келишувга жуда яқин экани ҳақида аввал ҳам турли манбалар хабар берган эди.
Янги келишувга кўра, испаниялик футболчининг маоши ошишини таъкидлади. Кутилмаган ҳолат юз бермаса, келишув тез орада якунланади.
29 ёшли Руис 2022 йил августидан бери ПСЖ сафида ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаргача мўлжалланган. Жорий мавсумда у Луис Энрике жамоасида 22 учрашувда 2 та гол ва 3 та ассист қайд этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист