locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ Родрини \"Реал\"дан ўч олиш учун трансфер қилмоқчи

Бироқ ҳозирча Родрининг келажаги борасида якунлий қарор қабул қилинмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франциянинг ПСЖ клуби "Манчестер Сити" яримҳимоячиси Родрини ўз сафида кўришни кўриб чиқмоқда. Хабарларга кўра, парижликлар ушбу трансфер орқали "Реал Мадрид" режаларига халал беришни ҳам мақсад қилган.

Гап шундаки, "Реал Мадрид" яқинда ПСЖ узоқ вақтдан бери кузатиб келаётган иқтидорли ҳужумчи Ян Диомандени ўз сафида кўришга яқин турибди. Шу боис, Мадрид клубининг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлган Родрига қизиқиш ПСЖнинг жавоб ҳаракати сифатида баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, манбаларга кўра, ПСЖ Родри трансферига фақат "Реал"га тўсқинлик қилиш воситаси сифатида эмас, балки уни бозордаги ноёб имконият деб ҳисоблагани учун ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Испаниялик яримҳимоячининг "Манчестер Сити" билан шартномаси якунланишига оз вақт қолгани сабабли, унинг трансфери парижликлар учун жозибадор вариант сифатида кўрилмоқда.

Бироқ ҳозирча Родрининг келажаги борасида якунлий қарор қабул қилинмаган. "Реал Мадрид" футболчи учун асосий даъвогар бўлиб қолаётган бўлса, ПСЖ ва "Барселона" ҳам вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг