locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Педри учун 90 миллион евро таклиф қилишга тайёр

Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» Педри учун 90 миллион евро таклиф қилишга тайёр
ФОТО: Getty images

«ПСЖ» клуби «Барселона» ярим ҳимоячиси Педрини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Париж клуби Испания терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган ярим ҳимоячи учун дастлабки 90 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.

Қайд этилишича, бош мураббий Луис Энрике жамоада кўришни истаган Родри фаолиятини «Реал»да давом эттиришга қарор қилгач, парижликлар эътиборини Педрига қаратган.

23 ёшли ярим ҳимоячи 2020 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт мобайнида у каталонияликлар сафида 245 та учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол ва 33 та голли узатма муаллифи бўлди. Шунингдек, Педри жамоа сардорларидан бири ҳисобланади.

Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг