«ПСЖ» Палмер учун 250 млн евро сарфламоқчи
Фото: Getty Images
Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмер “ПСЖ”га қизиқиш билдирмоқда.
Француз клуби раҳбарияти Палмернинг ўйинидан ҳайратда қолган ва у учун “Челси”га 250 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Бироқ лондонликлар Палмерни қўйиб юбормоқчи эмас. “Аристократлар” ярим ҳимоячини узоқ муддатли лойиҳанинг тамал тоши деб билишади.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” икки йил аввал Палмерни “Манчестер Сити”дан 47 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Бу вақт ичида Палмер “аристократлар” сафида 97 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол урди ва 29 та голли узатма амалга оширди.
Баҳром Бобонов
Редактор