locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ мухлисларига машина уриб кетди: бир нечта жабрланувчилар бор

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
ПСЖ мухлисларига машина уриб кетди: бир нечта жабрланувчилар бор
Расм: gettyimages.com ФК ПСЖ

Парижда «ПСЖ» жамоасининг Чемпионлар Лигаси финалига чиқишини нишонлаётган мухлислар устидан автомобил юриб кетди, деб хабар бермоқда Le Parisien нашри.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, камида уч нафар мухлис тиббий ёрдамга муҳтож бўлди: улардан бири жуда оғир аҳволда, яна иккиси енгил тан жароҳатлари олган. Бир жабрланувчи носилкада шифохонага олиб кетилди.

Ҳодисадан сўнг ўнлаб мухлислар ушбу автомобил ортидан югурган. Бир неча дақиқалар ўтиб, машина воқеа жойидан унчалик узоқ бўлмаган ерда ёниб кетган ҳолда топилган. Ҳозирча ҳайдовчи ва йўловчилар қўлга олинган-олинмагани, шунингдек, бу ҳаракатга нима сабаб бўлгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси ярим финалида «ПСЖ» умумий 3:1 ҳисоби билан «Арсенал»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг