locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ “Монако” етакчиларидан бири учун асосий даъвогарга айланди

“Монако” яқин вақт ичида футболчи бўйича расмий таклифлар олиши мумкинлиги айтилаётгани хабар қилинмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франциянинг ПСЖ клуби “Монако” ҳужумчиси Магнес Аклиушни сотиб олиш учун асосий даъвогарга айланди.

Маълумотларга кўра, парижликлар футболчи учун курашда пешқадамлик қилмоқда. Шу билан бирга, Аклиушга Англия Премьер-лигасининг икки клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

“Монако” яқин вақт ичида футболчи бўйича расмий таклифлар олиши мумкинлиги айтилаётгани хабар қилинмоқда.

Ўтган мавсумда Магнес Аклиуш “Монако” сафида 43 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Аклиуш “Монако” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2017-йилдан буён клуб тизимида фаолият юритиб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг