ПСЖ Маркиньосга ўринбосар топди
ФОТО: Getty Images
Украина терма жамоаси ва “Борнмут” клуби марказий ҳимоячиси Илья Забарний фаолиятини Лига 1 да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ПСЖ 22 ёшли украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда ва ёзги трансферлар вақтида уни Маркиньос ўрнига олиб келмоқчи.
Шунингдек, парижликлар Забарнийдан ташқари “Брюгге”нинг 21 ёшли эквадорлик марказий ҳимоячиси Жоэль Ордонесни ҳам кузатиб бормоқда.
Маълумот учун, Забарнийнинг “Борнмут” билан тузган амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 40 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист