locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ “Манчестер Юнайтед” ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Парижликлар 20 ёшли футболчини келажакда ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франциянинг ПСЖ клуби “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Лени Йорога қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар 20 ёшли футболчини келажакда ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ПСЖ скаутлари Йоронинг Франция терма жамоаси сафидаги дебют учрашувини бевосита кузатган. Ҳимоячи УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Белгияга қарши кечган баҳсда 90 дақиқа ҳаракат қилиб, жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшган. Унинг мазкур учрашувдаги ўйини Париж клуби вакилларида ижобий таассурот қолдирган.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Йорони жамоанинг келажаги учун муҳим футболчилардан бири деб ҳисобламоқда. Шунга қарамай, клуб ҳимоячи учун катта миқдордаги таклиф келиб тушса, уни кўриб чиқиши мумкин. Ҳозирча ПСЖ томонидан расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун, Лени Йоро 2024-йил ёзида Франциянинг “Лилль” клубидан “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилинган. Инглиз клуби унинг трансфери учун 62 миллион евро тўлаган, келишувда яна 8 миллион евролик бонуслар ҳам кўзда тутилган. Йоро Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг қиммат трансфер қилинган ўсмир футболчига айланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг