locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини трансфер қилишга қизиқмоқда

Шерки 2025 йил ёзидан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини трансфер қилишга қизиқмоқда
Фото: Getty Images

Франциянинг «ПСЖ» клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Райян Шеркини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда foot01.com хабар берди.

Манбага кўра, «Манчестер Сити» жиддий санкциялар хавфи остида тургани сабабли бир қатор клублар вазиятни кузатмоқда. Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Шерки эса «ПСЖ» раҳбариятининг алоҳида эътиборини тортган.

Париж клуби футболчини анчадан бери кузатиб келади. «ПСЖ» аввал ҳам Шеркини «Лион» сафида ўйнаган вақтида трансфер қилишга уриниб кўрган. Бироқ ўша пайтда томонлар келишувга эриша олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Шерки 2025 йил ёзидан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг