«ПСЖ» Майулу билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади
Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
ФОТО: Getty Images
Франциянинг «ПСЖ» клуби 19 ёшли яримҳимоячи Сенни Майулу билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, парижликлар ёш футболчининг келажагини клуб билан боғлашни жуда муҳим деб ҳисобламоқда.
Майулунинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Бироқ раҳбарият уни имкони борича эртароқ узайтиришни режалаштирган. Ҳозирда музокаралар фаол тарзда олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Сенни Майулу жорий мавсум барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 25 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист