locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Луис Энрике билан узоқ муддатли шартнома имзолайди

Томонлар ўртасида музокара бошланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» Луис Энрике билан узоқ муддатли шартнома имзолайди
ФОТО: Getty images

“ПСЖ” клуби жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан шартномани узайтириш масаласида музокараларни бошлади. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.

Манбага кўра, клубдагилар испаниялик мутахассислар билан келишувга эришишга ишонмоқда. Шу билан бирга, испаниялик мутахассисга бошқа жамоалар томонидан ҳам қизиқиш юқори экани қайд этилмоқда. Шу боис, Париж клуби Луис Энрике билан 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолашни режа қилган.

Луис Энрике “ПСЖ”ни 2023 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида парижликлар икки бор Франция чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, икки марта Франция Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонди. Бундан ташқари, жамоа 2024/2025 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ҳамда Қитъалараро кубок соҳибига айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг