«ПСЖ» Луис Энрике билан шартномани 2030 йилгача узайтирмоқчи
«ПСЖ» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади. Клуб ушбу жараён муваффақиятли якуналишига ишонмоқда, бироқ испаниялик мутахассисга бошқа жамоалар томонидан ҳам қизиқиш жуда юқори. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.
Парижликлар испаниялик мутахассис билан 2030 йилгача мўлжалланган янги битим имзолаш ниятида. Клуб раҳбариятининг қайд этишича, дастлабки музокаралар жуда хотиржам муҳитда ўтмоқда ва барча тафсилотлар белгиланган муддатда ҳал этилади. «ПСЖ» раҳбарияти мураббий жорий мавсум якунига қадар янги шартнома имзолашига умид қилмоқда.
Луис Энрике Париж клубини 2023 йилнинг ёзида қабул қилиб олган эди. Унинг бошқаруви остида «ПСЖ» қуйидаги ютуқларга эришди:
- Икки карра Франция чемпиони;
- Икки карра Франция Кубоги ва Суперкубоги соҳиб;
- 2024/2025 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолиби;
- Қитъалараро кубок соҳиб.
Франция чемпионатининг 20 та туридан сўнг «ПСЖ» 48 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.